Туғилган кунингиз муборак бўлсин!

Самарқанд давлат университети Касаба уюшма қўмитаси ва университет хотин-қизлар маслаҳат кенгаши СамДУ Таҳририй нашриёт бўлими ходими Хосият Раҳимованинг таваллуд куни муносабати билан табриклади.
Хосият Раҳимова Самарқанд давлат университетида 35 йилдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда. У минглаб китобларни нашр этилишида ўз ҳиссасини қўшган, фидойи, ҳалол инсон сифатида кўпчиликка ўрнакдир.
Самарқанд давлат университети жамоаси Хосият Раҳимовани самимий муборакбод этиб, ишларига мувафаққият, узоқ умр, сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик тилайди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.