Самарқанд давлат университети география ва экология факультети талабалари Зарафшон тоғ тизмаси ҳудудидаги “Малакавий амалиёт ва соғломлаштириш оромгоҳи” да дала амалиётини ўтамоқда.

    Амалиёт давомида Чақилкалон тоғи ва Омонқўтон миллий табиат боғи, Омонқўтонсой бўйлаб, ҳудуднинг табиати, геологияси, геокомплекслари, топографик харитаси, экотуристик маршрутлар, хизмат кўрсатиш соҳалари, саноат корхоналари фаолияти ўрганилмоқда.