Самарқанд давлат университети математика факультети талабаси Бобомурод Абдураҳмонов муддатидан олдин АҚШ нинг Кент давлат университети магистратурасига грант асосида тавсия этилди. Эндиликда талаба магистратурани эҳтимоллар назарияси ва математик статистика йўналишида давом эттиради.

    Мазкур олий таълим муассасаси математика йўналиши бўйича Топ-133 ўринни эгаллаган.

    Талаба ушбу грантни Graduate Teaching Assistantships and Scholarships дастури орқали қўлга киритди. Ушбу грант Марказий Осиё давлатларидан 4 кишига насиб қилди.

    Бобомурод Абдураҳмоновнинг илмий раҳбари, устози СамДУ математик анализ кафедраси мудири, доцент Ғофуржон Ҳасанов.

    Маълумот учун, Бобомурод Абдураҳмонов Улуғбек номли давлат ва математиклар учун мўлжалланган академик Саримсоқов номидаги стипендия соҳиби. Математика фани бўйича халқаро олимпиадада кумуш ва бронза медаллари совриндори.  Чет тилини билиш бўйича халқаро IELTS 6.5 (B2) сертификатига эга.  20 га яқин мақоласи халқаро ва республика илмий журналларида нашр этилган.

 

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.