Самарқанд давлат университети математика факультети талабаси Абдулазиз Комилов муддатидан олдин Италиянинг Назарий физика халқаро илмий марказига грант асосида магистратурага тавсия этилди.

    Мазкур нуфузли марказ математика йўналиши бўйича ҳар йили 10 талабани ўқишга қабул қилади. Қувонарлиси, Абдулазиз Комилов жорий йилда ушбу марказга ўқишга қабул қилинган Ўзбекистондаги ягона талаба.

    Абдулазиз Комиловнинг илмий раҳбари, устози СамДУ математик анализ кафедраси профессори Исроил Икромов.

    Маълумот учун, Абдулазиз Комилов математика фани бўйича халқаро олимпиадада олтин ва кумуш медалларни қўлга киритган. Математика йўналишидаги бакалавр ва магситрантлар учун жорий этилган академик Қори Ниёзий номидаги республика стипендия соҳиби. Инглиз тилида эркин мулоқот қила олади.

 

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.