Самарқанд давлат университетида Самарқанд вилоятидаги олий таълим, академик лицей ва профессионал таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган маънавиятга масъул ходимлар учун “Маърифий тарғибот” мавзусида ўқув курси ташкил этилди.

    Семинар давомида СамДУ фалсафа ва миллий ғоя кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан “Маънавият ҳаётимизда янги куч, янги ҳаракатга айланиши керак”, “Бугунги дунёнинг сиёсий мафкуравий манзараси ва ёшларда ватанпарварлик ғояларини шакллантириш”, “Олий таълим муассасаларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш: муаммо ва ечимлар. Ёшлар – Янги Ўзбекистон бунёдкорлари”, “Маънавий тарғибот технологиялари” мавзуларида маърузалар ўқилди.

    Ўқув курсида қизиқарли мунозара ва савол-жавоб руҳида ўтди.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.