Самарқанд давлат университети ва Афён Коcатепе университети ҳамкорлиги...
Самарқанд давлат университети органик синтез ва биоорганик кимё кафедраси мудири Давлат Тўхтаев ҳамда доцент Алишер Юсуповлар “Synthesis and characterization of new nanoparticles by green synthesis using Lycium depressum extract” мавзусида тадқиқот олиб бориш учун Туркиянинг Афён Коcатепе университетида бўлиб турибди.
Лоҳия доирасида СамДУ дан синтез қилинган янги турдаги кимёвий препаратларнинг биологик фаоллиги, ситотоксик хусусиятлари АКУ да тадқиқ этилади.
Шунингдек, Афён Коcатепе университетида 3-4-юн кунлари ўтказилган “Кимё кунлари” халқаро анжуманда Давлат Тўхтаев “Ўзбекистонда кимё сектори ва таълими” мавзусидаги маъруза билан қатнашди. Ўзбекистонда кимё соҳасида эришилаётган ютуқлар, кимё саноатининг ривожи ва ҳозирги ҳолати ҳақида, шунингдек, кимё фанини ўқитиш бўйича СамДУ тажрибаси билан ўртоқлашди.
Маълумот учун, АКУ профессори Иброҳим Эрол ва кимё бўлими бошлиғи профессор Умар Ҳазманлар айни вақтда СамДУ нинг ҳам хорижий профессорлари сифатида самарали меҳнат қилиб келишмоқда. СамДУ нинг бир қатор илмий тадқиқотчилари, хусусан Ғофур Ҳамидов ҳамда бир қатор магистрантлар ҳамда илмий изланувчиларнинг тадқиқот ишларига раҳбарлик қилиб келмоқда. СамДУ ҳамда АКУ ўртасида дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашга ҳисса қўшиб келаётганлиги ҳамда илмий фаолиятдаги ютуқларини инобатга олиб профессорлар Иброҳим Эрол ҳамда Умар Ҳазманларга эсдалик совғалари топширилди.