Илк битирувчилар ўқишини муваффақиятли тугатмоқда…
Самарқанд давлат университети Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институти 2020-2021 ўқув йилида ташкил топган эди. Ўқишга қабул қилинган илк талабалар бугун институтни муваффақиятли тугатди. Шу муносабат билан СамДУ фаоллар залида битирувчи талабалар билан учрашув ташкил этилди. Тадбирда институт талабалари, профессор-ўқитувчилари ва хорижлик меҳмонлар иштирок этди.
Битирувчи талабаларни институтда таҳсил олиш жараёнида эришган ютуқлари, уларнинг муваффақиятлари ва уларнинг келажакдаги имкониятлари сарҳисоб қилинди. Анжуманни СамДУ Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институти директори, доцент Тошпўлот Ражабов кириш сўзи билан очиб, талабаларни университет жамоаси номидан табриклади.
Тадбирда иштирок этаётган Япониянинг Тоттори университети профессори Фужимаки Ҳараюки, Мидори Накаяма ва Мие университети профессорлари Кристина Тодерич ва Наоко Матсуолар талабаларга омад тилади. Шунингдек, Япониянинг магистратура босқичида таҳсил олиш имкониятлари ҳақида маълумотлар беришди.
Маълумот учун, мазкур институтни жорий йилда 140 нафар талабалар ўқишни муваффақиятли тамомлади.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.