Самарқанд давлат университетига Тожикистон педагогика институти ректори, профессор Ансорий Муаззамхон Қудратзода бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.

    Делегатция аъзолари билан Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов учрашди.  

    Мулоқотда ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.  Филология, тарих, археология, педагогика, психология йўналишларида қўшма таълим дастурларини йўлга қўйиш бўйича ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.