Самарқанд давлат университетида таҳсил олаётган докторантлар, мустақил изланувчилар ва стажёр-тадқиқотчилар учун навбатдаги илмий семинар ўтказилди...
Семинарда СамДУ илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Ҳаким Хушвақтов тадқиқотчиларнинг хорижий, жумладан, Scopus ва Web of Science базаларида индексланган журналларда мақолалар нашр эттириши, иқтибосликни ошириш масалаларига алоҳида тўхталди.
Тадқиқотчиларнинг жорий йил 1-чоракдаги фаолияти юзасидан тайёрланган таҳлилий маълумотлар тингланиб, навбатдаги мониторинг жараёнига тайёргарлик кўриш юзасидан услубий тавсиялар берилди.
Шунингдек, “Илмий адабиётлар билан ишлаш: ахборот излаш ва улардан фойдаланиш” мавзусида маъруза тингланди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.