Самарқанд давлат университети Туркманистон муҳандислик-технологик университети билан ҳамкорлик қилади…
Самарқанд давлат университети халқаро ҳамкорлик бўйича проректори Акмал Ахатов Туркманистон муҳандислик-технологик университетида бўлди. Мазкур университет ректори Гурбанмират Мезилов билан учрашиб, томонлар ўртасида профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашинувини йўлга қўйиш, етакчи олимлар билан ҳамкорликда илмий тадқиқотларни олиб бориш, хорижий ҳамкор университетларнинг таълим дастурларини жорий этиш бўйича келишилди.
Шунингдек, Туркманистон муҳандислик-технологик университетда ўтказилган “Яшил иқтисодиёт асосий йўналишлари: эко-, нано-, био- ва ахборот технологиялари” халқаро илмий-амалий конференциясининг ялпи мажлисида иштирок этди.
Анжуманда 18 хорижий университет, илиий марказ ва муассасалардан соҳа мутахассислари иштирок этиб, барқарор ривожланиш борасида дунёда долзарб бўлган тенденциялар, экология ва атроф-муҳит, қишлоқ хўжалиги, саноат индустрияси, иқлим ўзгаришлари муаммолари ечимларига бағишланган янги технологияларни яратиш ва уларни қўллаш масалалари муҳокама қилинди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.