Самарқанд давлат университети Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институти талабаси Садоқат Тўхтаева Венгриянинг Қишлоқ хўжалиги ва ҳаёт фанлари университетида магстратурани грант асосида давом эттиради. 

    Мазкур университет Европадаги қишлоқ хўжалиги соҳасидаги Топ-30 университетлар қаторига киради. 

    Талаба ушбу грантни Венгрия ҳукуматининг „Stipendium Hungaricum“  дастури орқали қўлга киритди.

    Маълумот учун Садоқат Тўхтаева Япониянинг Сакура дастури асосида Япониянинг Тоттори университетида малака ошириб келган. Чет тилини билиш бўйича халқаро IELTS  5.5 сертификатига эга...

 

Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.