Самарқанд давлат университети психология ва ижтимоий-сиёсий фанлар ҳамда тарих факультетида "Самарқанд фалсафаси ва тарихи" номли ёзги мактаб бошланди...
Мазкур мактабда Қирғизистон миллий университети ва СамДУ талабалари таҳсил олмоқда.
Тадбирни СамДУ халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Мухтoр Носиров кириш сўз билан очди. Шунингдек, ҳиндистонлик профессор Ариндам Баник ёзги мактабнинг аҳамияти тўғрисида сўз юритди.
Анжуман доирасида СамДУ фалсафа ва миллий ғоя кафедраси профессори Луқмон Жўраев “Марказий Осиёдаги сўфийлик фалсафаси ва унинг замонавий ёшларни тарбиялашдаги аҳамияти” мавзусида маъруза қилди.
Учрашувдан сўнг ёзги мактаб иштирокчилари Самарқанд бўйлаб саёҳат қилишди…
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.