Самарқанд давлат университетида навбатдаги халқаро ёзги мактаб фаолияти бошланди…
Самарқанд давлат университети Инсон ресурслари ва Маҳалла тараққиётини бошқариш институтида “Дастурий таъминотдан фойдаланган ҳолда эконометрик таҳлил” номли халқаро ёзги мактаб ўз фаолиятини бошлади. Мазкур мактабда Болтиқ давлат техника университети, Чеченистон давлат университети, Панжикент педагогика ҳамда Хўжанд иқтисодиёт ва сервис институти, “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети талабалари иштирок этмоқда.
Анжуманни СамДУ халқаро ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи Мухтор Носиров кириш сўзи билан очди. Тадбирда таклиф этилган махсус меҳмон Еунгнам университети профессори Беонг Ван Леэ “Сунъий интеллект орқали эконометрик масалаларни ечиш” мавзусида маъруза қилди.
Шунингдек, Инсон ресурслари ва Маҳалла тараққиётини бошқариш институти доценти Ганижон Порсаев Big Data ҳақида батафсил маълумот берди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.