Самарқанд давлат университети ва Ёнгнам университети ҳамкорлиги давом этмоқда…
Самарқанд давлат университетига Жанубий Кореянинг Ёнгнам университети профессори Бёнг Вон Ли ташриф буюрди.
Кореялик олим билан Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов учрашди.
Мулоқотда Саэмаул таълимоти илмий-тадқиқот маркази фаолиятини ривожлантиш, ҳамкорликда илмий изланишлар олиб бориш масалалари муҳокама қилинди.
“Саэмаул ва Маҳалла таълимотининг уйғунлиги” мавзуси доирасида қўшма тадқиқотларни амалга ошириш ва уларни нашр этиш ҳамда тажриба алмашиш режалаштирилди.
СамДУ битирувчилари Ёнгнам университетида магистратурада ўқишини давом эттириши ва сифатли таълим олишини таъминлаш бўйича музокаралар олиб борилди. Шунингдек, СамДУ тадқиқотчиларига Ёнгнам университетидан профессор-ўқитувчиларни жалб этиладиган бўлди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.