Самарқанд давлат университети Хитой олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…
Самарқанд давлат университети халқаро ҳамкорлик бўйича протектори Акмал Ахатов Хитойнинг Урумчи шаҳрида ўтказилган “Ишлаб чиқариш, тадқиқотлар, ишланмалар соҳасида ҳамкорлик бўйича Хитой-Марказий Осиё анжумани” да “Глобаллашув - таълим сифатини яхшилаш драйвери” мавзусидаги маърузаси билан иштирок этди.
Шунингдек, “Рақамли таълим соҳасида ҳамкорлик. Хитой ва Ўрта Осиё ректорлар форуми-2024” анжуманида “Университетда таълимни рақамлаштириш истиқболлари” мавзусидаги маърузаси билан қатнашди.
Анжуман доирасида ташкил этилган таълим кўргазмасида Синжан, Хинжан педагогика, Хитой нефть, Шимолий Хитой Энергетика, Синжан санъат фанлари, Тарим, Йили педагогика университетлари ва Синжан саноат технологик институти вакиллари билан учрашувлар ўтказди. Мутассадилар билан таълим, илмий-тадқиқот бўйича ҳамкорлик қилиш, қўшма марказлар ва лабораториялар ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Минтақанинг гобал муаммолари, хусусан, иқлим ўзгаришларини ўрганиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, яйловни тиклаш, уруғчилик самарадорлиги ва ҳосилдорликни ошириш, тежамкор энергиянинг технологияларини яратиш ва қўллаш, сунъий тафаккур йўналишларида қўшма илмий гуруҳлар тузиш, лойиҳаларни шакллантириш ва уларни ҳамкорликда амалга оширишга келишиб олинди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.