Франсияда Самарқанд давлат университетининг тарғибот ва маслаҳат маркази ташкил этилди...
Самарқанд давлат университети халқаро ҳамкорлик бошқармаси бош мутахассиси, доцент Зарифа Эшмуродова Франсиянинг Монтпеллие Пол Валери-3 университетида стажировка ўтамоқда.
Зарифа Эшмуродова ташаббуси билан мазкур университетда "Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети тарғибот ва маслаҳат маркази" ташкил этилди.
Ушбу марказ орқали университетда ўқиш истагида бўлган хорижий талабалар учун таълим йўналишлари, яратилаётган кенг имкониятлар, ёш тадқиқотчилар томонидан олиб борилаётган илмий ва амалий тадқиқотлар, мунтазам ташкил этилаётган халқаро ёзги мактаблар, семинат-тренинглар, илмий конференсия ҳамда симпозиумлар ҳақида маълумотлар бериб борилишига келишилди.
Бундан ташқари томонлар ўртасида профессор-ўқитувчиларнинг малака ошириши ва стажировка ўташини ташкил қилиш, талабалар алмашинувини доимий йўлга қўйиш марказнинг асосий вазифаси этиб белгиланди.