“Олий таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси соҳасида ҳамкорлик”
Самарқанд давлат университети халқаро ҳамкорлик бўйича проректори Акмал Ахатов Қозоғистоннинг Остона шаҳрида бўлиб ўтган шу номли симпозиумда иштирок этди.
Анжуман Хитой Халқ Республикаси, Қозоғистон Олий таълим вазирликлари: Циан Жиатонг университети, Ал-Фароби номидаги Қозоғистон Миллий ва Остона АТ университетлари томонидан ташкил этилган. Симпозиумда ШҲТ давлат иштирокчиларидан 15 дан ортиқ нуфузли олий таълим муассасалари мутассадилари қатнашди.
Симпозиум доирасида “ШҲТ давлат-иштирокчилари олий таълим соҳасида халқаро ҳамкорлиги” нашр тақдимоти бўлиб ўтди. Анжуманнинг шўба йиғилишида профессор Акмал Ахатов “Олий таълимда ишланмалар ва инновациялар - янги технологик инқилоб даври” мавзусида маъруза қилди.
Шунингдек, ШҲТ ҳамда Ипак Йўли университетлари альянси доирасида ҳамкорлик маслаларига бағишланган мунозараларда иштирок этди. СамДУда Хитой университетлари билан ҳамкорликда янги лабораториялар, қўшма таълим дастурларини ташкил этиш, илмий лойиҳалар борасида қатор келишувларга эришилди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.