Самарқанд давлат университети битирувчиси магистратурани Венгрияда давом эттиради…
Самарқанд давлат университети Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институтининг жорий йилдаги битрувчиси Акмал Маматқулов Венгрия ҳукумати ва ФАО (БМТ нинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти) нинг магистратурада таҳсил олиш грантини қўлга киритди.
Акмал кейинги икки йиллик магистратура таълимини Венгриянинг Қишлоқ хўжалик ва ҳаёт фанлари университетида “Боғдорчилик муҳандислиги” мутахассислиги бўйича давом эттиради. Ушбу нуфузли дастур жаҳондаги 50 га яқин давлатлардан энг иқтидорли ва билимли талабаларга грантлар ажратади.
Акмал Маматқулов чет тили бўйича Б2 халқаро сертификатига эга.
Маълумот учун: Венгриянинг Қишлоқ хўжалик ва ҳаёт фанлари университети қишлоқ х
ў
жалиги фанлари бўйича дунёда 151 ўринда, Европа унверситетлари ичида эса топ 50 талик университетлар қаторига киради.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.