Самарқанд давлат университети профессор-ўқитувчилари ва талабалари Туркияда ўтказилаётган халқаро ёзги мактабда иштирок этмоқда…
Самарқанд давлат университети психология кафедраси доценти Фазилат Кучкарова бошчилигидаги филология ҳамда психология ва ижтимоий-сиёсий фанлар факультети тадқиқотчилари ва талабалари халқаро ёзги мактаб доирасида Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб турибди.
Туркия Републикаси Миллий таълим вазирлиги томонидан ташкил этилган “Туркиядан етти қитъага мамлакатлараро ёзги мактаб” да тадқиқотчи ва талабалар турк, инглиз ва шарқ тиллари бўйича билимларини оширмоқда. Шунингдек, Туркиянинг бир қатор кутубхоналарида бўлиб, шаҳарнинг диққатга сазовор жойларига саёҳат қилмоқда.
Туркия Миллий таълим вазири ўринбосари Насиф Йилмаз халқаро ёзги мактаб иштирокчилари билан учрашди. Мулоқотда университетимиз вакиллари таълим соҳасидаги ҳамкорликнинг аҳамияти ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.