Самарқанд давлат университетида графика: ҳаттотлик ва миниатюра, хореография: (замонавий рақс) йўналишлари бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказилмоқда.

    Имтиҳонда абитуриентлар икки босқичда ўз билимларини синаб кўришмоқда.

    Имтиҳонларнинг адолатли ва шаффоф тарзда ўтказилишини таъминлаш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ва жамоатчилик вакиллари жалб этилган.

    Ота-оналар учун алоҳида хоналар ташкил этилиб, жараёнларни тўғридан-тўғри кузатиш учун имконият яратилган.

    Имтиҳонларнинг комиссия аъзолари Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ҳамда Ўзбекистон давлат хореография академиясининг малакали мутахассисларидан иборат.

    Маълумот учун, имтиҳон натижалари бугун samdu.uz сайти орқали эълон қилинади.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати,

Шавкат АКРАМОВ олган суратлар.