Самарқандда миллий кадрлар захирасига киритилган номзодлар учун қисқа муддатли малака ошириш курслари ташкил этилди...
Мазкур курслар Самарқанд давлат университети Инсон ресурслари ва маҳалла тараққиётини бошқариш институти Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вилоят филиали, вилоят ҳокимлиги ҳамкорликда ўтказилди.
Курс давомида номзодларга Самарқанд тарихи, ислом маданиятининг ривожланиши, Амир Темур ва Темурийлар даври, XVI-XIX асрларда Самарқанднинг ижтимоий-маданий ҳаёти, жадидчилик фаолияти, шарқ иқтисодий бошқарув тафаккури ҳақида маърузалар қилинди. Шунингдек, Самарқанднинг ноёб меъморий-тарихий обидалари, муқаддас қадамжолари, вилоятнинг ХХI аср дунё сиёсий жараёнлардаги ўрни каби долзарб мавзулар юзасидан профессор-ўқитувчи ва соҳа мутахассислари томонидан тақдимотлар орқали батафсил ёритилди.
Иштирокчилардан курс бошида кириш ва якуни билан чиқиш тест синовлари олинади ва сертификатлар топширилади.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.