Навбатдаги ёзги мактаб якунига етди…
Самарқанд давлат университетинг интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари факультетида “Қишлоқ хўжалигида ахборот технологиялари” мавзусида халқаро ёзги мактаб ўз фаолиятини якунлади.
Халқаро ёзги мактаб дарсларининг биринчи ҳафталигида “Замонавий микроконтроллер” ва “Компьютерли нигоҳ” йўналишлари бўйича маъруза ва амлий машғулотлар олиб борилди.
Иккинчи ҳафталигида эса лаборатория машғулотлари ўтказилди. Унда профессор Евгений Борзенко бошчилигидаги талабалар томонидан ақлли иссиқхоналарни назорат қилишда ҳаво ҳароратини ва намлигини аниқлаш ҳамда ёритилганлик даражасини аниқловчи қурилма лойиҳалаштирилди.
Мазкур қурилмадан олинган натижаларни акс эттириш учун веб саҳифа ишлаб чиқилди. Халқаро ёзги мактаб якунида талабалар ва профессор- ўқитувчиларга серификатлар ҳамда эсдалик совғалар топширилди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.