Самарқанд давлат университетида Регистратор офиси ташкил этилди...
Мазкур офисда талабаларига қуйидаги хизматлар кўрсатилади:
• Талабаларга дарс жадвали шакллантириш;
• ҚР кодли диплом шакллантириш:
• Академик маълумотнома ва транскрипт бериш;
• Тизимда ОН ва ЯН назоратларини шакллантириш;
• Талаба гувоҳномасини яратиш ва тақдим этиш;
• Талабага ўзининг ГПА кўрсаткичи ҳақида маълумот бериш;
• Талабалар давоматини амалдаги тартибга асосан сабабли ва сабабсиз ҳолатга ўтказиш;
• Талабалар учун тегишли фанлардан шахсий график яратиш;
• Талабаларга имтиҳон натижаларини тақдим этиш;
• Талабаларга ўқиш жойидан маълумотномалар бериш;
• Талабаларга ўқув варақаларини олишга кўмаклашиш;
• Талабаларни ҲЕМИС платформасида кейинги курсга ўтказиш;
• Талабаларни ўзлаштириш кўрсаткичлари ҳақида маълумот бериш;
• Талабаларнинг жорий, оралиқ ва давомат натижаларига кўра якуний назоратларда иштирок этиши ҳақида маълумот бериш;
• Талабаларнинг паролини тиклаш;
• Ўқиши кўчиришга тавсия этилган талабаларнинг фанлар фарқини аниқлаш;
• Ўқув режадаги фан соатлари ҳақида маълумот бериш;
• Академик мобиллик асосида бошқа олий таълим муассасасига юборилган (бошқа олий таълим муассасасидан қабул қилинган) талабаларни тегишли тартибда расмийлаштириш;
• Битирувчи курс талабалари учун айланма варақа яратиш;
• Талабалар ҳужжатларини қабул қилиш ва архивга топшириш;
• Бир гуруҳдан иккинчи гуруҳга деканат ҳамда раҳбарият томонидан кўчиришга тавсия этилган талабаларни кўчириш;
• Талабаларга қайта ўқиш учун ариза беришга кўмаклашиш.
Мазкур офис СамДУ Маърузалар зали, П-101-хонада жойлашган.