Самарқанд давлат университети ректори,
    Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Р.И. Холмуродовга!

    Ҳурматли Рустам Ибрагимович!

    Сизни туғилган кунингиз билан табриклаймиз. Узоқ умр, сиҳат-саломатлик, шарафли ва масъулиятли ишларингизда улкан муваффақиятлар тилаймиз. 

    Бугун Самарқанд давлат университетида Сиз раҳбарлигингизда улкан ишлар амалга оширилмоқда. Энг аввало, профессор-ўқитувчилар илмий салоҳияти ошаётганлигини, халқаро ҳамкорлик алоқалари тобора ривожланаётганини, ўқув-услубий, маънавий-маърифий ишлар, тобора юксалаётганлигини алоҳида таъкидлашни истаймиз. 

    Сизнинг раҳбарлигингизда Самарқанд давлат университетининг моддий техник базаси бутунлай янгиланди. Қурилиш ва бунёдкорлик ишлари жадал давом этмоқда. Университет профессор-ўқитувчиларининг хорижда стажировка ўташи, тажриба алмашиши, халқаро грантларда иштирок этиши,  монография ва мақолалар чоп этиши кўрсаткичлари мамлакат миқёсида юқори ўринни эгалламоқда. 

    Самарқанд давлат университетининг иккита филиали фаолият кўрсатаётганлиги, 4 институти ташкил этилганлиги олий таълимни халққа яқинлаштириш йўлида ташланган муҳим қадамлардир. 

    Қадрли Рустам Ибрагимович!

    Самарқанд давлат университетида Сизнинг ташаббусингиз билан очилган Квант маркази, Азиз Санжар номидаги замонавий анализ усуллари, Саратон касаллигига қарши дори воситаларини яратиш, Механика каби лабораториялар Марказий Осиёда ягоналиги билан алоҳида эътиборга сазовор. 

    Ҳурматли Рустам Ибрагимович!

    Президентимиз ва халқимиз ишончини оқлаш йўлидаги ишларингизга омад тилаймиз. Юзингиз ёруғ, мартабангиз улуғ бўлсин. 

 

    Самарқанд давлат университети жамоаси.