Самарқанд давлат университетида ЮНЕСКО ва NASA ташкилотлари билан ҳамкорликда халқаро семинар ўтказилади....
2024-йил 19-30-август кунлари Самарқанд давлат университети Муҳандислик физикаси институтида ЮНЕСКО нинг Коинот тадқиқотлари қўмитаси (COSPAR - Committee on Space Research) ва НАСА (АҚШ Миллий аеронавтика ва коинот бошқармаси) билан ҳамкорликда “COSPAR Capacity Building Workshop (Космик тадқиқотлар қўмитасининг салоҳиятни ошириш)” номли халқаро илмий семинар бўлиб ўтади.
Нуфузли анжуман дастури доирасида маъруза ва амалий машғулотларни олиб бориш учун дунёнинг етакчи илмий марказларидан профессорлар жалб этилган. Шунингдек, илмий-семинарда танлов асосида саралаб олинган 11 хорижий давлатдан 20 нафар, республика ОТМ ва илмий тадқоқот марказларидан ҳамда Самарқанд давлат университетидан 20 нафар талаба, магистрант, докторант ва ёш тадқиқотчилар қатнашади.
Семинарнинг асосий мақсади ривожланаётган мамлакатлар олимлари ва ёш тадқиқотчиларининг космик маълумотлардан илмий мақсадда фойдаланишлари, COSPAR ва NASA салоҳиятини оширишда ушбу марказ олимлари билан ҳамкорликда тадқиқотлар олиб боришлари ҳамда илмий лойиҳаларда қатнашишларини рағбатлантиришдан иборат.