Ўзбекистон Қаҳрамони, академик,

ЎзРФА В.И. Романовский номидаги

Математика институти директори,

Жаҳон Фанлар академияси академиги,

Олий Мажлис Сенати аъзоси

Ш.А. Аюповга!

 

    Ҳурматли Шавкат Абдуллаевич!

    Туғилган кунингиз билан самимий табриклайман. Сизга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, келгуси ишларингиз ва илмий фаолиятингизда улкан зафарлар тилайман.

    Сизни нафақат Ўзбекистон, балки жаҳон математикларининг таниқли намояндаси, илм-фанимизнинг фидойиси сифатида биламиз ва қадрлаймиз.

    Сизнинг қўллаб-қувватлашингиз билан ЎзРФА В.И. Романовский номидаги Математика институтининг Самарқанд филиали ташкил этилди.  Мазкур филиал фаолиятини йўлга қўйишда, Сизнинг тарихий хизматларингизни алоҳида эътироф этишни истайман.

    Сизнинг ҳаракатларингиз туфайли жаҳоннинг энг таниқли, энг йирик математик олимлари юртимизда жам бўлиб келмоқда. Улар иштирокида ўтказилган халқаро анжуманлар дунё илм-фани намояндаларининг эътибор марказида бўлмоқда.

    Қадрли Шавкат Абдуллаевич!

    Сизни ёшларга ўрнак қилиб кўрсатамиз. Сиз самарқандлик математик олимларнинг устози, маслаҳатчиси ҳисобланасиз. Самарқанд давлат университетида ҳам жуда кўп олимлар Cизни ўзига устоз деб билади.

    Ёш олимларни тарбиялашда Cизнинг қимматли маслаҳатларингизга таянамиз.

    Аллоҳ умрингизга, ризқингизга, илмингизга барака берсин!

 

Рустам Холмуродов,

Самарқанд давлат университети ректори,

Ўзбекистон Республикаси фан арбоби,

         Олий Мажлис Сенати аъзоси.