Самарқанд давлат университетида Германия Халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) билан ҳамкорликда халқаро ёзги мактаб ташкил etildi...
Самарқанд давлат университети Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институтида жорий йилнинг 9-15 сентябрь кунлари Германиянинг Халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) ва Михаэл Зукков фонди билан ҳамкорликда “Ердан барқарор фойдаланиш ва табиатни муҳофаза қилиш учун инновациялар” халқаро ёзги мактаби ташкил этилди.
Ёзги мактаб ишида Марказий Осиё мамлакатлари, хусусан Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистондан жами 25 нафар ёш олимлар, мутахассис ва талабалар иштирок этди. Уларга Германиянинг Росток университети Геодезия ва геоинформатика кафедраси профессорлари Görres Grenzdörffer ва Alexander Steiger лар ўқув машғулотларини олиб борди.
Бир ҳафта давом этган мазкур халқаро тадбирда қишлоқ хўжалиги ва табиатни муҳофаза қилиш соҳаларида замонавий географик ахборот тизимлари ва масофавий зондлаш усулларининг қўлланилиши, халқаро маълумотлар базаларидан фойдаланиш ва ундаги материалларни таҳлил қилишнинг янги ёндашувлари иштирокчиларга ўргатилди.
Олинган назарий билимларни мустаҳкамлаш ва ишлаб чиқариш жараёнларида татбиқ этиш мақсадида дала шароитида ҳам амалий машғулотлар ташкил этилди. Ушбу ёзги мактаб ишида СамДУ талабалари ва магистрлари ҳам фаол иштирок этди.
Ёзги мактаб якунида иштирокчиларга халқаро сертификатлар топширилди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.