Хитойнинг Шинжон Тиббиёт университети ректори Ҳажи Акбер Аисага Самарқанд давлат университетининг Фахрий профессори унвони берилди…
Самарқанд давлат университетига Шинжон Тиббиёт университети ректори, профессор Ҳажи Акбер Аиса ва Тиббиёт ва соғлиқни сақлаш бўйича Хитой халқаро алмашинув ва тарғибот ассоциацияси президенти, академик Хан Деминлар ташриф буюрди.
Мартабали меҳмонларни Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов кутиб олди.
Анжуман давомида Хитой-Ўзбекистон олий таълим муассалари ўртасидаги илмий, маърифий, маданий алоқаларнинг тараққиёти ва мустаҳкамланишига катта ҳисса қўшганлиги учун Ҳажи Акбер Аисага Самарқанд давлат университетининг Фахрий профессори унвони берилди.
Тадбирдан сўнг хитойлик олимлар Биокимё институти кампуси, “Саратон касаллигига қарши дори воситаларини яратиш” илмий лабораторияси билан танишди. Мазкур лаборатория фаолияти янада яхшилаш учун ўзининг фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Маълумот учун, Шинжон Тиббиёт университети ректори, профессор Ҳажи Акбер Аиса 2023 йилдан бошлаб Биокимё институти олимлари билан ҳамкорликда илмий изланишлар олиб бормоқда. Жорий йилда Самарқанд давлат университетида ўтказилган “Истеъмол қилинадиган доривор ўсимликлар ресурслари ҳамда биологик фаол ингридиентлар” мавзусида VIII Халқаро симпозиум ташкилотчиси ҳисобланади. СамДУ профессори Хуршид Бозоров раҳбарлигидаги “Саратон касаллигига қарши дори воситаларини яратиш” номли лабораториянинг саккиз нафар илмий ходимига раҳбарлик қилмоқда.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати,
Шавкат АКРАМОВ олган суратлар.