Самарқанд давлат университетига Elsevier ташкилотининг Марказий Осиё бўйича масъуллари: бош мененжер Айҳан Аканай Сарасоглу, Ўрта Осиё, яқин шарқ, Африка ва Шарқий Европа бўйича минтақавий директори Самер Гамал ва Информассопе доирасида масъул мененжер Бакдаулет Ерхановлар ташриф буюрди. Маълумот учун, Elsevier дунёдаги энг катта ва нуфузли илмий компания ҳисобланади.

    Ташриф давомида университетнинг сўнгги 3 йиллик илмий тадқиқот ишлари ва уларнинг Elsevier платформасидаги мониторинги таҳлил қилинди. Профессор-ўқитувчиларнинг илмий ишлари ва мақолаларига бўлган халқаро доирадаги талабга ижобий баҳо берилди.

    Мақолалар сифати, юклаб олиш, иқтибослик даражаси ва уларнинг системада кўрсатиб борилиши ҳақида маълумотлар берилди. Ютуқ ва камчиликлар айтиб ўтилди. Scopus базасида монографгиялар чоп этилиши, Elsevier базасидаги электрон китоблардан фойдаланиш имкониятлари ва уларни харид қилиш борасида муҳокама олиб борилди.

    Суҳбат сўнгида ёш тадқиқотчилар билан Scopus базасидан тўғри журнал танлаш бўйича семинарлар ташкил этиш келишиб олинди.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.