Аналитик кимё кафедраси мудири

Бегматов Ризамат

  •  Қабул вақти: Ҳар куни 14:00 дан16:00 гача
  •  Телефон: 99-5927706 
  •  Электрон почта: rbegmatov@samdu.uz

Биография

1998-2002 йй.

-Самарқанд давлат университети кимё факультети бакалаврият талабаси

2002-2004 йй

- Самарқанд давлат университети  аналитик кимё кафедраси магистранти

2004 -2016 йй

-Самарқанд давлат университети 1-сон академик лицейда кимё фани ўқитувчиси

2017 -2019 йй

-Самарқанд давлат университети аналитик кимё кафедраси таянч докторанти

2020 -2021 йй

-Самарқанд давлат университети аналитик кимё кафедраси ассистенти

2021 й.ҳ.в

-Самарқанд давлат университети аналитик кимё кафедраси мудири в.б.

 

Аналитик кимё кафедраси

    Кафедра 1933 йилда доцент Ю.Г.Титованинг ташаббуси билан ташкил этилган. Иккинчи жаҳон уруши йилларида кафедра тугатилган ва 1967 йилда проф. А.Ҳ.Атауллаев ташаббуси билан қайта тикланган. Унга 1967 йилдан 1979 йилгача доц. Нусрат Сафарович Зокиров, 1979 йилдан 1984 йилгача доц. Владимир Анатолевич Алексеевский, 1984 йилдан 1989 йилгача проф. Тимур Қурбонович Ҳамроқулов, 1989 йилдан 2010 йилгача проф. О.Файзуллаев, 2010 йилдан 2014 йилгача доц. А.Қуватов, 2014 йилдан 2016 йилгача доц. Э.Рузиев, 2016 йилдан 2021 йилгача проф. Э.Абдурахмановлар раҳбарлик қилишган. Кафедрага 2021 йилдан бошлаб (PhD) Р.Бегматов мудирлик вазифасини вақтинча бажариб келмоқда.

    Кафедрада 10.5 штат бирлигида 12 нафар профессор-ўқитувчи фаолият кўрсатмоқда. Шулардан бир нафари кимё фанлари доктори, профессор, 5 нафар доцент, улардан 4 нафари кимё фанлари номзоди, 1 нафари физика-математика фанлари номзоди, 2 нафари (PhD) катта ўқитувчи, ва 4 нафари ассистент. Бугунги кунда кафедранинг илмий салоҳияти 67 % ни ташкил этади.

    Кафедрада “Электрокимёвий таҳлил усуллари”, “Спектроскопик таҳлил усуллари”, “Хроматографик таҳлил усуллари” ва “Газлар анализи усуллари” махсус лабораториялари мавжуд. Кафедра профессор-ўқитувчилари “Атроф-муҳит обектларини назорат қилиш учун усул ва асбоблар яратиш” мавзусида илмий тадқиқотлар олиб боради. Кафедра мамлакатимиз саноат корхоналари ва тиббиёт муассасалари, олий ўқув юртлари, академик лицей, коллеж ва ўрта мактаблар учун юқори малакали кимёгар – аналитиклар этиштириб бермоқда.

    Кафедрада профессор – ўқитувчиларининг сермаҳсул ижоди натижасида 5 та дарслик, 20 та ўқув қўлланма, 120 дан ортиқ ўқув – услубий қўлланмалар ва тавсиялар тайёрланиб чоп этилган.

    Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан бугунги кунда бир нечта давлат грантлари ва хўжалик шартномалари бўйича илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда.

    Кафедрада 02.00.02-Аналитик кимё ихтисослиги бўйича таянч докторантура фаолият кўрсатмоқда.

Кафедрада ўқитиладиган фан ўқув дастурлари

Бакалавр йўналиши

Магистратура йўналиши