Самарқанд давлат университети халқаро ҳамкорлик бўйича проректори Акмал Ахатов Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси ва Ҳолон технологиялар институти ҳамкорлигида ташкил этилган “Исроилда Ўзбекистон илм-фани кунлари – халқлар дўстлигини мустаҳкамлаш йўлида” мавзусидаги халқаро анжуманда иштирок этиш мақсадида Исроилда бўлиб турибди.

    Ташриф доирасида Ҳолон технологиялар институти президенти, профессор Эдуард Якубов билан ўтказилган учрашувда икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш, мавжуд алоқаларни янада кучайтириш масалалари муҳокама этилди.

    Маълумот учун Самарқанд давлат университетида Ҳолон технологиялар институти билан ҳамкорликда икки бакалавриат йўналишида қўшма таълим дастури ташкил этилган.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.