Марказий Осиё давлатлари узоқ вақт давомида Собиқ Иттифоқ таъсири остида бўлиб келди. 1922 йилда тузилган СССР 1991 йилнинг 8 декабрида амалда тугатилди. Ўтган шунча вақт давомида Марказий Осиёнинг беш республикаси ҳар томонлама Москва таъсири остида бўлиб келган. Шундай экан сиёсий қарамлик билан биргаликда таълим тизми ҳам марказдан белгилаб берилган режага мувофиқ амалга оширилиб келинган.

    1991 йилда минтақанинг беш давлати бирин-кетин мустақилликка эриша бошлади. Сиёсий жиҳатдан мустақил бўлган бу давлатлар олдида жуда кўп муаммолар кўндаланг бўлиб турар эди. Давлат раҳбарлари биринчилардан бўлиб бошқа соҳалар каби таълим соҳасининг ҳам замон руҳига мос, миллий менталитетдан келиб чиққан ҳолда қайтадан ислоҳ қилишга ўз эътиборларини қаратди. Лекин шуни ҳам таъкидлаб ўтишимиз лозимки, таълим соҳасини ислоҳ қилиш минтақанинг барча давлатларида бирдек кетмаган. Чунки бу давлатлардаги сиёсий вазият ҳам бунга ўз таъсирини кўрсатган.

    Энди эътиборимизни мустақилликка эндигина эришган Марказий Осиё давлатларида таълим тизмининг ҳолатига қаратайлик. Сўз юритилаётган вақтда минтақа давлатлари таълим тизими Собиқ Иттифоқнинг тегишли муассасалари тамонидан ишлаб чиқилган тизим асосида олиб борилар эди. Болага таълим бериш дастлаб боғчадан бошланиб, бу муассасада мактабгача ёшдаги болалар тарбия олишган. Кейинги босқич мактаб бўлиб, бу босқичда болалар 11 йил ёки 8 йиллик таълим олишган. Нима учун айнан болаларга 11 ёки 8 йил таълим берилган деган савол туғилиши табиий ҳолат. Айрим болалар 8 йил таълим олгандан кейин касб-ҳунарга йўналтирилган, қолган болалар бўлса мактабда таълим олишни давом эттирган. Лекин ҳар доим ҳам оқувчилар 8 йиллик таълимдан кейин ўз хоҳишларига кўра касб-ҳунарга йўналтирилавермаган. Мактабдан кейинги таълим иниститутларда олиб борилган. Бунда талабаларга 5 йиллик (айрим институтларда таълим олиш муддати фарқланиши мумкин) таълим берилган. Бу вақт давомида талаба ўз мутахассислиги бўйича керакли билимларни олиб, кейинги фаолиятни халқ хўжалигининг турли тармоқларида олиб бориши мумкин бўлган. Талабаларнинг маълим бир қисими таълим олишни давом эттириб олийгоҳларда ўз меҳнат фаолиятини ҳам олиб бориш имкониятига ҳам эга бўлган.

    Юқорида Марказий Осиё Республикаларининг СССР таъсири остида бўлган вақтлардаги таълим тзимининг умумий ҳолатини кўриб чиқдик. Ташқи кўринишидан бу тизим жуда мукаммал ишланганга ўхшайди. Ҳақиқатан ҳам шундай бўлган. Лекин ҳар доим ҳам Иттифоқ республикаларида белгилаб қўйилган тартибларга амал қилинмаган. Таълим тизимида ҳам замондан ортда қолиш ҳолатлари ХХ аср 70 йиллари охирларига келганда яққол намоён бўла бошлаган. Таълим муассасаларининг моддий техник базалари ҳам талаб даражасида бўлмаган. Бундан ташқари яна кўплаб камчиликларини санаб ўтишимиз мумкин.

    Собиқ Иттифоқ парчалангандн кейин минтақа республикалари олдида иккита йўл бор эди. Бу йўллардан бири таълим СССР тизимини сақлаб қолиш, ё бўлмаса замон руҳига мос янги тизимни қабул қилиш эди. Сиёсий вазиятни тўғри тушунган минтақанинг бир қанча давлатлари таълим тизимида ислоҳот қилишни аста-секин амалга оширишни мақул кўрган бўлса, Тожикистондаги сиёсий беқарорлик бу тизимни ислоҳ қилишни ортга суришга сабаб бўлди.

    ХХ асрнинг 80 йилларидан бошлаб Марказий Осиё давлатлари таълим тизими бўйича ривожланган давлатлар таълим тизимидан ортда қола бошланди. Бу даврда ривожланган давлатларда таълим тизими замон руҳига мос равишда ўзгаришлар амалга оширилмоқда эди. Мисол сифатида Европа ва АҚШ таълим муассасаларида замонавий илғор технологияларни жорий қилинаётган бир вақтда Марказий Осиё давлатлари таълимида бу технологиялар фақат назарий жиҳатдан ўргатилар эди. Бу ҳолат нафақат Мраказий Осиё давлатларида, Иттифоқнинг бошқа давлатларида ҳам шу кўринишда эди. Мустақилликка эришгандан кейин ҳам бу республикалар замонавий технологияларни таълимга бирданига жорий қила олмас эди. Сабаби давлатларнинг иқтисодий ҳолати ҳавас қилар даражада бўлмаган.

    Энди асосий эътиборимизни Марказий Осиёнинг мустақилликка эришган илк йилларидаги таълим муассасаларининг ҳолатига эътиборимизни қаратамиз. Дастлаб минтақанинг шимолий қисмида жойлашган Қозоғистондаги таълим муассасаларининг ҳолати билан танишиб чиқамиз. 1991-йилда Қозоғистон мустақиликка эришган даврида мамлакатда таълим муассаларининг умумий сони 17 783 тани ташкил қилган. Бу сондан кўриниб турибдики таълим муассасалари республика аҳолиси сонига нисбатан бўлганда яхши кўрсаткични ташкил қилган. 17 783 тадан 8 881 таси мактабгача таълим муассасаси, 8 841 таси мактаб ва 61 таси бўлса олий таълим муассасаси бўлган.

    Қозоғистонда 1991-йилда мавжуд 8 881 та мактабгача таълим муассасасида 1 067 814 нафар болалар тарбияланган. Бу даврда давлатда боғча ёшидаги болаларнинг умумий сони 2 300 000 нафардан кўп бўлган. Шундан келиб чиқиб, Қозоғистонда мактабгача таълим муассасаларида шу ёшдаги болаларнинг 43 % тарбияланган. Бу сонлар билан биргаликда муассасаларнинг ҳолатига ҳам эътибор қаратсак. Мавжуд 8881 та мактабгача таълим муассасасининг 40 % дан ортиқроғи талаб даражасида бўлмаган. Бу боғчаларнинг моддий-техник базаси қониқарсиз ҳолатда бўлган. Яна 20 % бўлса белгиланган меъёрга базўр жавоб бера олган. Талаб даражасидаги мактабгача таълим муассасалари давлатнинг катта шаҳарлари марказларида, шимолий ҳудудларда жойлашган. Бу таълим муассасаларининг кўпчилигида русий забон аҳолининг фарзандлари тарбия олишган.

    Сўз юритилаётган даврда Қозоғистон мактабларининг умумий сони 8841 тани ташкил қилган бўлсада, уларнинг яримидан ортиғи белгиланган талабга жавоб бермаган. Мактабларнинг кўпчилик қисми авария ҳолатида бўлган. Бундай мактаблар асосан овул ва қишлоқларда жойлашган. Мактабларнинг кўпчилигининг моддий-техник базаси талабга жавоб бермаган. Бунда ҳам марказда жойлашган мактабларнинг ҳолати талаб даражасида бўлган. Рус тилида таълим бериладиган мактаблар, қозоқ ва бошқа тилларда таълим бериладиган мактаблардан ҳолати анча яхши бўлган.

    Қозоғистонда 1991 йилда 61 та олий таълим муассасаси фаолият юритган бўлса, уларнинг ҳам ҳолати турлича бўлган. Олий таълим тизимида ҳам таълим берилиши ривожланган давлатлар билан таққослаганда паст кўрсаткич қайд қилган. Кўплаб муассасаларнинг ҳолати талаб даражасида бўлмаган. Олий таълимда ҳам рус тили бошқа тилларга қараганда анча устунлик қилган.

    Мустақилликка эндигина эришган Қозоғистон олдида юқорида санаб ўтган камчиликларни бартараф қилиш вазифаси турар эди. Қозоғистон ҳукумати бу соҳани ислоҳ қилишни мустақиликнинг илк йилларидан бошлади.

    Қозоғистонга қўшни бўлган Қирғизистон ҳам 1991-йил 31-августда мустақил бўлди. Мустақиллика эришган вақтда мамлакатда 3369 та таълим муассасаси фаолият юритган. Бу муассасаларнинг кўпчилигнинг авария ҳолатида бўлган.Мавжуд 3369 та таълим муассасасидан 1600 таси макатабгача таълим муассасаси, 1759 таси мактаб ва 10 таси олий ва ўрта таълим муассасаси бўлган.

    Мустақилликка эришган Қирғизистонда макатабгача таълим муасасасаларини ҳолати ҳаваси қилар даражада бўлмаган. Мавжуд 1600 та мактабгача таълим муассасасининг яримидан кўпроғи талаб даражасида бўлмаган. Кўпларининг бинолари авария ҳолатида бўлиб, истиш ва канализация тизими билан таъминланмаган. Бу ҳолатдаги мактабгача таълим муассасаларининг кўпчилиги республиканинг қишлоқ ҳудудларида жойлашган. Давлатнинг катта шаҳар марказларида жойлашган муассасаларининг ҳолати анчагина яхши бўлган. Мисол сифатида Бишкек шаҳрида жойлашган 220 дан зиёд макатабгача таълим муасасасидан атиги 32 тасининг ҳолати қониқарсиз бўлган. Лекин шаҳар марказларида жойлашган мактабгача таълим муассасаларида рус тилида тарбия бериш ҳолатлари кўп учраган.

    Республикада мавжуд 1 759 та макатабнинг 40 % талаб даражасида бўлган. Қолган 60 % бўлса белгиланган стандарт талабларига мос келмаган. Талаб даражасида бўлмаган мактабларнинг каттагина қисми асосан қишлоқ ва шаҳар чеккаси ҳудудларига тўғри келган.

    Мамлакатдаги олий таълим муассасалари сони 10 тани ташкил қилган бўлса-да, уларнинг атиги 3 тасининг ҳолати қониқарли даражада бўлган. Қолган 7 тасининг моддий-техник базаси анчагина камбағал бўлган. Айрим муассасаларнинг бинолари талаб даражасида бўлмаган.

    Тожикистонда таълим муассасаларининг ҳолати 1991-йилда минтақанинг бошқа республикларидагидан деярли катта фарқ қилмаган. Мамлакатдаги мавжуд 4401 та таълим муассасасидан 944 таси мактабгача таълим муассасаси, 3443 таси мактаб ва 14 таси олий таълим муасасаси бўлган.

    Мамлакатдаги мавжуд 944 та боғчада жами 141 500 нафар бола тарбияланган. Бу ўша вақтдаги давлатдаги жами боғча ёшидаги болаларнинг 30 % ни ташкил қилган. Бу рақамлардан кўриниб турибдики, Тожикистонда Собиқ Иттифоқ даврида ҳам мактаб ёшигача бўлган болаларнинг катта қисми уй шароитиода тарбияланган. Мавжуд боғчаларнинг ҳам катта қисмининг моддий-техник базаси талаб даражасида бўлмаган.

    Тожикистонда 1991-йилда мавжуд 3 443 та мактабда жами 1 325 400 нафар бола таълим олган. Тожикистонда ҳам бошқа республикларда бўлгани каби мактабларнинг каттагина қисми талабга жавоб бермаган. Бу ҳолат айниқса республиканинг тўғли қишлоқ ҳудудларига тўғри келади. Давлатнинг катта шаҳарларидаги мактабларининг кўпчилигида таълим рус тилида олиб борилган.

    Мамлакатдаги 14 та олий таълим муассасаларининг кўпчилигининг ҳолати яхши даражада бўлмаган. Душанбе шаҳрида жойлашган 1947-йилда ташкил этилган Тожикистон давлат миллий университетини моддий-техник базасини Иттифоқнинг марказий шаҳарларида жойлашган университетлар билан таққослаганимизда анча катта тафовутга дуч келишимиз мумкин.

    Туркманистон Марказий Осиёнинг жануби-ғарбида жойлашган бўлиб, каттагина қисмини чўллар ташкил қилади. Туркманистон ҳам мустақилликнинг дастлабки давридан таълим тизимини ислоҳ қилиш ҳаракатларини бошлаган. Ушбу даврда Туркманистонда жами 2726 та таълим муасасаси фаолият юритган. Шундан 920 таси мактабгача таълим муассасаси, 1880 таси мактаб, 6 та олий таълим муассасасидан иборат бўлган.

    Туркманистонда ҳам мактабгача таълим муассасаларининг кўпчилик қисмининг ҳолати талаб даражасида бўлмаган. 920 та макатабгача таълим муассасасининг атиги 35 % ҳар тамонлама белгиланган тартибга жавоб берган. Қолган қисми бўлса талаб даражасида бўлмаган.

    Давлатда 1991-йилда мавжуд 1800 та мактабнинг 55 % талаб даражасида бўлган. 1991-йилда мактабларда таҳсил олаётган ўқувчиларнинг умумий сони 890 минг нафарни ташкил қилган. 55 минг нафар ўқитувчи мактабларда фаолият юритган. Туркманистондаги мавжуд 1800 та мактабнинг 180 таси рус тилида ўқитишга мўлжалланган бўлса, 90 нафари ўзбек тилида дарс берилган. Бундан ташқари туркман тилида дарс бериладиган мактабларда ҳам рус тилининг ўтишга катта эътибор қаратилган.

    Туркманистонда 1991 йилда мавжуд бўлган 6 та олий таълим муассасасининг ҳолати ҳам минтақанинг бошқа давлатларидаги иниститутлардан фарқланмаган. Бу олий таълим муасасаларида ўқитладиган фанлар, уларнинг моддий базаси талаб даражасидан паст бўлган.

    Марказий Осиёнинг ўртасида жойлашган Ўзбекистонда ҳам 1991-йилда таълим муассаларининг умумий ҳолати қолган тўрт республиканикидан кескин фарқ қилмаган. Ўзбекистондаги таълим муассасаларининг ҳам моддий-техник базаси Иттифоқнинг марказий ҳудудлари билан таққослаганимизда катта фарқни кўришимиз мумкин.

    Барча республикаларда таълим муассасаларининг каттагина қисмининг моддий-техник ҳолати талаб даражасида бўлмаган. Шу билан биргаликда таълим муассасаларида ишлаётган педагог ходимларнинг ҳам кўпчилигининг билим савияси етарли даражада эмасди.  

    Минтақа давлатлари мактабларида ўқитиладиган дарсликларида ҳам кескин фарқ бўлган. Маҳаллий тилдаги дарсликларга қараганда рус тилида ёзлиган дарсликлар анчагина сифатли бўлган. Олий таълим муассасаларида ўқитиладиган фанлар бўйича адабиётларнинг каттагина қисми рус тилида бўлган. Бу эса рус тилини билмаган кўплаб ёшларга бир қатор муаммоларни келтириб чиқарган. Чунки Марказий Осиё давлатларида аҳолининг барча қатлами ҳам рус тилини яхши билмаган. Рус тилини асосан шаҳар ва унинг атрофида яшовчи аҳоли яхши билган. Қишлоқлардан шаҳарга келаётган ёшларнинг каттагина қисми рус тилини унчалик ҳам яхши билмаган.

    Хуллас, 1991-йилда мустақиликка эришган минтақанинг беш республикаси олдида юқорида санаб ўтган муаммолар турар эди. Ҳукумат тепасига келган раҳбарлар таълим тизимини ислоҳ қилмай туриб катта мақсадларга эришиб бўлмаслигини яхши тушунган. Шунинг учун ҳам улар мустақилликнинг илк кунларидан бу соҳада ислоҳот қилиш учун ҳаракатларни бошлаб юборди.

 

Алишер Тилавов,

Самарқанд давлат университети магистри.