Самарқанд давлат университетининг Каттақўрғон филиали 2021 йилда  ташкил этилиб 11  таълим йўналиши бўйича 703 нафар талаба қабул қилинган. Янги ўқув йилида 12  таълим йўналиши бўйича 481 нафар талаба ўқишга кирди.

    Бугун ўқув йили бошланиши олдидан филиалнинг янги биноси фойдаланишга топширилди. Очилиш маросимида Каттақўрғон шаҳар ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Гавҳар Алимова, СамДУ Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Ҳаким Хушвақтов, филиал директори Шерзод Ўроқов ҳамда профессор-ўқитувчилар иштирок этди.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати