“Озиқ-овқатлар таркибидаги зарарли моддаларни аниқлаш усуллари тадқиқ этилмоқда...”
Самарқанд давлат университети ноорганик кимё ва материалшунослик кафедраси докторанти Дилноза Исоқова “Модификацияланган screen-printed электродлар ёрдамида табиий ва биотехноген объектларнинг волтамперометрияси” мавзусида илмий тадқиқот олиб боради. Илмий раҳбари Самарқанд давлат университети ноорганик кимё ва материалшунослик кафедраси профессори Сергей Аронбаев. Тадқиқотчининг шу кунга қадар кимё соҳасига оид 20 дан ортиқ мақолалари республика ва халқаро нашрларида, жумладан Scopus базасида индексланадиган журналларда чоп этилган.
– Ҳозирги кунда озиқ-овқат ва фармацевтик препаратларнинг кимёвий таркибини мониторинг қилиш муҳим аҳамият касб этади, - дейди тадқиқотчи Дилноза Исоқова, - Шу боисдан, бугунги кунда кимё соҳасида инсон саломатлигига атроф-муҳит ва озиқ-овқатларнинг таъсирини баҳолаш, моддалар таркибидаги зарарли моддаларни аниқлашга қаратилган тадқиқотлар долзарб ҳисобланади. Волтамперометрия усуллари моддаларни сифат ва миқдор жиҳатдан текшириш, уларнинг тузилиши ва реакциялари механизмини ўрганишда самарали бўлади. Бу борада кафедра олимлари билан биргаликда ишлаб чиққан волтамперометрик таҳлил учун сезгир электрод фойдали моделимиз интеллектуал мулк агентлиги томонидан патетланди. Ушбу электрод орқали моддалар таркибини текшириш мумкин. Айни пайтда озиқ-овқатлар таркибидаги зарарли моддаларни аниқлашда мазкур электроддан самарали фойдаланилмоқда.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.
Шавкат Акрамов олган суратлар.