Самарқанд давлат университетида Олтой давлат университетининг маркази очилди…
Самарқанд давлат университетига Олтой давлат университети проректори Роман Райкин бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонларни Самарқанд давлат университети халқаро ҳамкорлик бўйича проректори Акмал Ахатов ва бўлим бошлиғи Мухтор Носиров қабул қилди.
Бундан асосий мақсад, Самарқанд давлат университетида Олтой давлат университети марказини очиш ва халқаро ҳамкорлик масалаларини янада ривожлантиришдир. Марказ 4 та бўлим: олтойшунослик ва туркий тадқиқотлар маркази, географик ахборот тизимлари маркази, рус тили ва маданиятини тарғиб қилиш методик маркази, Марказий Осиёдаги экотизимлар, қурғоқчил ҳамда тоғли ерларда яшовчи артроподлар систематикаси ва фаунаси лабораториясидан иборат.
Шунингдек, СамДУ олимлари ва Олтой давлат университети профессор-ўқитувчилари Лариса Нехвядович, Сергей Грушин, Лидия Дмитриевалар ўртасида учрашув ўтказилди ва томонлар ўртасидаги илмий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.