Самарқанд давлат университети география ва экология факультетига Москва давлат университети профессорлари, Россия география жамияти аъзолари Александр Даншин ҳамда Мария Горячко бошчилигидаги талабалар ташриф буюрди.

    Ташрифдан асосий мақсад томонлар ўртасида илмий ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, СамДУ тадқиқотчилар фаолияти билан танишишдир.  

    Самарқанд давлат университети профессори Субхон Аббосов делегация аъзоларига Ўзбекистон география жамияти ва унинг фаолияти ҳақида ҳақида маъруза қилди.   

    Шунингдек, Ўзбекистон ва Россия география жамияти ҳамкорликда экспедициялар уюштириш ва илмий лойиҳалар бажаришга келишилди.        

 

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.