Самарқанд давлат университетига Япониянинг Аичи префектураси университети профессори Кавабати Ҳироаки бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонларни СамДУ халқаро ҳамкорлик бўйича проректори Акмал Ахатов қабул қилди.

    Ташрифдан асосий мақсад томонлар ўртасида халқаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришдир.

    Музокаралар давомида талабалар алмашинувини йўлга қўйиш ҳамда профессор-ўқитувчиларнинг академик дастурлар ва қўшма илмий лойиҳалардаги иштироки борасида ўзаро фикр алмашилди.

    - Самарқанд ҳақида бир неча марта эшитганман, унинг тарихи, маданияти мени доим қизиқтирган, - дейди делегация раҳбари, профессор Кавабати Ҳироаки. – Бугун тирик тарихни гувоҳи бўлмоқдаман. Менга жуда ёқди… Самарқанд давлат университети фаолияти кўп йиллик тарихга эгалиги мени ҳайрон қолдирди. Қолаверса, университетингизда кўп таълим йўналишлари мавжуд экан… СамДУ даги музейлар бебаҳолигига ишонч ҳосил қилдим. Айниқса, зоология музейи менда катта таассурот қолдирди.  Ўйлайманки, бизнинг ҳамкорлигимиз томонлар учун манфаатли бўлади…

Беҳруз Шамсиддинов

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати ходими,

Шавкат АКРАМОВ олган suratlar.