Самарқанд давлат университети хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳат кенгаши ташаббуси билан мактабгача ва бошланғич таълим факультети билан ҳамкорликда “Барги хазон гуллар ёхуд эрта турмушнинг салбий оқибатлари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

    Тадбирни хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳат кенгаши раиси, ректор маслаҳатчиси Шарофат Тўхлиева кириш сўз билан очди. Шундан сўнг Самарқанд шаҳар 4-сон ФҲДЁ бўлими мудираси Гуландом Ибрагимова сўзга чиқиб, қариндош-уруғлар ўртасида никоҳ масалаларининг салбий оқибатлари ҳақида фикр билдириб, эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатлари бўйича маъруза қилди. Шаҳар кўп тармоқли поликлиника шифокори Клара Усмонованинг эрта никоҳ, эрта туғруқ ва турмушнинг салбий оқибатлари ҳақидаги мулоҳазалари тингловчилар учун ниҳоятда фойдали бўлди.

 

    Самарқанд давлат университети

    Ахборот хизмати.

    Шавкат Акрамов олган суратлар.