Самарқанд давлат университети тадқиқотчиси Шуҳрат Валиев ЮНEСКО шафелигидаги халқаро дастурда қатнашиш учун Исландияга жўнаб кетди…
Самарқанд давлат университети ўсимликлар физиологияси ва микробиологияси кафедраси тадқиқотчиси Шуҳрат Валиев 6 ой давомида Исландиядаги GRO-LRT халқаро дастурида иштирок этмоқда.
Ушбу лойиҳа экологик муаммоларнинг инновацион ечимлари, табиий ресурслардан фойдаланиш бўйича экологик барқарор усулларини эгаллаш имконини беради.
Шунингдек, яйлов экологияси ва яйловларни қайта тиклаш соҳасида сўнгги экофизиологик усуллар ва ишланмаларни амалга оширади.
Тадқиқотчи айни вақтда яйлов экологияси бўйича СамДУ Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институти директори, доцент Тошпўлат Ражабов раҳбарлигида илмий изланишлар олиб бормоқда.
Маълумот учун, GRO-LRT халқаро дастури 2007 йилдан бери фаолият кўрсатиб келмоқда. Бугунга қадар 10 дан ортиқ мамлакатдан 200 га яқин ёш тадқиқотчилар экология соҳасидаги билим ва малакаларини ошириб келмоқда. Шунингдек, ҳозиргача СамДУ нинг 5 нафар тадқиқотчиси ушбу лойиҳада иштирок этган.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.