Самарқанд давлат университети ўзбек тили ва адабиёти кафедраси таянч докторанти Шоҳиста Жуманова Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ўтказилган “Ёш олимларни етакчи хорижий университетлар ва илмий ташкилотларга стажировкаларга юбориш” танловида ғолибликни қўлга киритган.

         Докторант ушбу грант дастури асосида Франциянинг Пуате университети, FoeLLIS илмий тадқиқот институтида изланишларини давом эттирмоқда.

         Айни вақтда Шоҳиста Жуманова қиёсий адабиётшунослик ихтисослиги бўйича Оксфорд университети профессори Раймонд Жозеф Ҳоффманн ҳамда СамДУ инглиз тили кафедраси доценти Шаҳноза Хушмурадовалар илмий раҳбарлигида тадқиқот олиб бормоқда.

          Самарқанд давлат университети

         Ахборот хизмати.