Туман, шаҳар босқичи бўлиб ўтган ушбу фан олимпиадаси Самарқанддаги 1200 дан зиёд мактабдан кимё фани бўйича 800, биологиядан 1000 га яқин битирувчи синф ўқувчилари иштирок этди.

    Имтиҳон икки босқичда ўтказилиб, биринчи турда 5 топшириқдан иборат ёзма иш олинди. Иккинчи босқич амалий тарзда бўлиб, ўқувчилар топшириқ бажарди.

    Баҳолаш мезони ҳар бир топшириқ учун 50 баллдан, жами 100 балл этиб белгиланди. Имтиҳон видеокузатув камералари остида адолатли ва шаффоф тарзда ўтказилди.

    Ушбу фан олимпиадасида 48 нафардан жами 96 ўқувчи вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.