Самарқанд давлат университетида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддин Исмоилов иштирокида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича учрашув бўлиб ўтди.

    Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов ҳамда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатлари иштирок этди.

    Учрашув давомида Самарқанд давлат университети ректори Рустам Холмуродов Конституциявий ислоҳотлар мамлакат ҳаётининг барча жабҳаларида кечаётган туб ўзгаришларнинг узвий қисми бўлиб, уларнинг мустаҳкам ҳуқуқий асосини яратиш, инсон шаъни ва қадр-қимматини қонун даражасида таъминлаш ҳамда Асосий қонунимизни жамиятдаги ислоҳотларга мослаштиришда муҳим ҳодиса эканлигини алоҳида таъкидлади.

Ирода Бекмуродова

Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати ходими.
Шавкат Акрамов олган суратлар.