Самарқанд давлат университети тадқиқотчилари учун навбатдаги илмий семинар ўтказилди…
Самарқанд давлат университетининг 300 дан ортиқ тадқиқотчилари учун илмий семинар бўлиб ўтди.
Бунда математика факультети декани, профессор Муҳиддин Мўминов “Халқаро илмий базалардан тадқиқот мавзусига доир илмий адабиётлар излаш”, СамДУ одам ва ҳайвонлар физиологияси кафедраси мудири, доцент Мирзоҳид Қўзиев “Диссертатасия ва диссертатасия авторефератини расмийлаштириш қоидалари” бўйича маъруза қилди.
Шунингдек, Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Интеллектуал мулк маркази” давлат муассасаси Ахборот ресурс ва ТИҚҚМлар билан ишлаш бўлими бошлиги Суннатилло Раҳмонов “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар” мавзусида тақдимот қилди.
Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Интеллектуал мулк маркази” давлат муассасаси Ихтиро ва фойдали моделлар бўлими бошлиги Икром Абдуқодиров “Интеллектуал мулк объектлари қандай фаолият маҳсули эканлиги, ҳуқуқий режим а.ш.к. хусусиятларига кўра турлари” мавзуси бўйича батафсил тушунтирди.
Семинар иштирокчилари ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олди…
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.