Илмий фаолият…
![](https://www.samdu.uz/upload/cover-images/644a062e4ffce-644a062e4ffcf-644a062e4ffd0-644a062e4ffd1.jpg)
Самарқанд давлат университети Ядро физикаси ва астрономия илмий ўқув лабораторияси кичик илмий ходими Акбар Алибековнинг “Neutron activation analysis of archaeometallurgical ancient artifacts found in Uzbekistan” номли мақоласи Scopus халқаро маълумотлар базасига кирувчи “Journal of Radioanalytical and Nuclear Chemistry” журналида [Q2, Impact Factor=1.754, Cite Score=2.5] эълон қилинди.
Мақолада Ўзбекистондаги ўрта асрларга оид “Эски Ховос” аҳоли пунктида археологлар томонидан топилган қадимги металлургия шлаклари ва артефактлар таркибидаги 34 элемент миқдорлари нейтрон активацион усули ёрдамида ўрганилган. Ушбу маълумотлар Ўзбекистон археологлари учун муҳим бўлиб, ўрта асрлардаги артефактларнинг ишлаб чиқарилиши ва давр технологик ютуқларини ўрганиш имконини беради.
Мақола Ядро физикаси ва астрономия илмий ўқув лабораторияси катта илмий ходими Иосиф Шаронов раҳбарлигидаги Ядро физикаси методларининг археологик изланишларда қўлланишига бағишланган.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.