“Тарихий ёндашув: Марказий Осиё ва Самарқандда қўшничилик анъаналарига асрлар оша назар”…
Самарқанд давлат университети тарих факультетида "Тарихий ёндашув: Марказий Осиё ва Самарқандда қўшничилик анъаналарига асрлар оша назар" номли халқаро конференция ўтказилди.
Нуфузли анжуманда Ҳиндистон, Эрон, Туркия, Россия, Покистон, Қозоғистон каби давлатлардан 40 га яқин олимлар маърузаси билан иштирок этди.
Конференцияни СамДУ халқаро ҳамкорлик бўйича проректори, профессор Акмал Ахатов кириш сўз билан, барча иштирокчиларга омад тилади.
Халқаро анжуман гибрид шаклда ўтказилиб, рус ва инглиз тилларида олиб борилди.
Анжуман маданиятлараро алоқалар ва Евроосиёнинг йирик шаҳарлари (Самарқанддан Қурдобагача), Самарқанд зиёлилари: суғдийлардан жадидларгача, Марказий Осиё тарихи, фалсафаси ва маданиятида қўшничилик каби шўбаларга бўлинган ҳолда ўз ишини давом эттирди.
- Бугунги конферения Самарқанддан Қурдобагача бўлган тарихчи олимларни бир ерга жамламоқда, - дейди СамДУ жаҳон тарихи кафедраси мудири, доцент Шоҳиста Ҳамроқулова. – Ҳозирги глобаллашаётган дунёда турли хавф-хатарлар ва таҳдидлар ошиб бораётган бир вақтда қўшничилик анъанасини ўрганишга ҳар қачонгидан кўра кўпроқ эътибор ортмоқда. Конференция доирасида Марказий Осиёда кечган жараёнлар ва инновациялар алмашуви, ижтимоий-иқтисодий ҳодисалар, халқалар ўртасидаги этномаданий жараёнлардаги дўстлик ва қўшничилик анъаналарини ўрганиш, улардан сабоқ олиб, ижобий томонларини бугунги кун муаммоларини ечимига хизмат қилдириш мақсадга мувофиқдир. Анжуманда қўшничилик факторининг сиёсий, маданий, ижтимоий, иқтисодий, диний-этник жиҳатларига ва тарихий ёндашув масалаларига илмий жиҳатдан ёндашилади…
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.