Самарқанд давлат университети полимерлар кимёси ва кимёвий технология кафедраси мудири, профессор Нормурод Файзуллаев ҳамда катта ўқитувчи Рустам Мурадовларнинг "Полимерлар кимёси ва технологияси" номли дарслиги нашр этилди. Ушбу дарслик кимёвий технология ва кимё бакалавр йўналиши дастури асосида ёзилган бўлиб, юқори молекуляр бирикмалар кимёсини ўрганишга бағишланган. Дарсликда юқори молекуляр бирикмаларнинг синфланиши, уларнинг турлари, номланиши, олиниш усуллари, полимерларнинг физик-кимёвий хоссалари, полиелектролит макромолекулалари орасидаги кооператив реакциялар, органик металлар, наноматериаллар, наноқатламлар ва уларнинг олиниши, наноғовакли қопламалар, нанокомпозитлар, «интеллектуал» ёки «ақлли» полимерлар, полимерлар ишлаб чиқариш технологиялари кенг ёритилган. Дарсликнинг охирида талабаларнинг ўз билимларини мустақил баҳолаш учун тест саволлари, масала, машқлар ва керакли адабиётлар берилган.

    Дарслик олий ўқув юртларининг кимё ва кимёвий технология йўналишдаги талабалари учун мўлжалланган бўлиб, магистрлар, илмий ходимлар ва профессор-ўқитувчилар фойдаланишлари мумкин…

 

    Самарқанд давлат университети

    Ахборот хизмати