Самарқанд давлат университети археология кафедраси мудири, PhD Одил Эргашев бошчилигида Булунғур тумани Мўллатўп қишлоғидаги Хўжамазгил-2 манзилгоҳида археологик тадқиқот ишлари бошланди. Қазишма ишларига Самарқанд археология институтининг тадқиқотчилари ҳамроҳлик қилмоқда.

    Кузатув натижасида орқали 200 га яқин кремний, халседон хомашёсидан тайёрланган асосан неолит даврига (бундан 8-6 минг йиллар олдинги) оид бўлган тош буюмлар топилди. Дастлабки тадқиқот учун ҳудудда 2 ҳажмда 2 та бирламчи археологик қазишма ишлари олиб борилмоқда. Ёдгорлик ҳудуди экспедиция аъзолари томонидан кўздан кечирилганда 4 дона сўнгги палеолит даврига оид (бундан 40-12 минг йиллар олдинги) тош буюмлар ҳам аниқланди. Қўлга киритилган артефактлар ёдгорликнинг моҳиятини очиб бериш билан бирга, минтақа археологик тадқиқотлар олиб бориш учун истиқболли ҳудуд эканлигидан дарак беради. Тадқиқотлар давом эттирилмоқда.

    Маълумот учун, Хўжамазгил манзилгоҳидан дастлаб 1980 йилларда археолог Негмат Тошкенбоев сўнгги палеолит даврига оид материаллар топган.

 

Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.