Самарқанд давлат университетига Олий таълим, фан ва инновациялар вазири келди…
Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов Олий таълим, фан ва инновациялар вазири, академик Иброҳим Абдураҳмоновни СамДУ биокимё институти, янгидан бунёд этилган маърузалар зали, молекуляр биотехнология ва замонавий ботаник тадқиқотлар лабораториялари фаолияти билан яқиндан таништирди.
Вазир ушбу лабораторияларда фаолият кўрсатаётган профессор-ўқитувчилар билан мулоқот қилди. Мазкур лабораторияларнинг илм-фан ривожида муҳим ўрин тутишини алоҳида таъкидлади. Уларни замонавий технологиялар билан жиҳозлаш жуда муҳимлигини таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, вазир Муҳандислик физикаси институти ядро физикаси илмий лабораториясида ҳам бўлди. Лаборатория ва унда яратилган шарт-шароитларни эътироф этиб, келгусида қилинадиган ишлар юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.