Самарқанд давлат университети Италиянинг Тушиа давлат университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолади…
Самарқанд давлат университетига Италиянинг Тушиа давлат университети ректори Стефано Убертини бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.
Меҳмонлар билан Самарқанд давлат университети халқаро ҳамкорлик бўйича проректори Акмал Ахатов учрашди.
Мулоқотда СамДУ да Италия таълим марказини очиш, бакалавриат ва магистратурада қўшма таълим дастурларини ташкил қилиш масалалари муҳокама этилди. Профессор-ўқитувчи ва талабалар алмашинувини йўлга қўйиш, “ёзги мактаб” каби қисқа муддатли курсларни ташкил қилиш режалаштирилди.
Шунингдек, ҳамкорликда долзарб мавзудаги илмий тадқиқот ишларини олиб бориш, илмий лойиҳаларни ишлаб чиқиш масалалари бўйича фиклар алмашилди. 2024 йил июнь ойида “Тушиа кунлари”ни Самарқанд давлат университетида ўтказиш, ўзаро талаба алмашинув дастурларини йўлга қўйиш ҳамда қўшма таълим дастурларини очишга келишилди.
Учрашув сўнгида ҳамкорлик меморандум имзоланди.
Маълумот учун Италиянинг мазкур университети “Times Нigher Education” халқаро рейтингида 601-ўринда туради. Шу билан бирга агробиотехнологиялар, мева ва узумчилик, иқлим ўзгариши, ўрмончилик соҳаларида еткачи университет ҳисобланади.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати,
Шавкат АКРАМОВ олган суратлар.