Кофирқалъада “Самарқанд археология мактаби” ўқув машғулотлари ташкил этилди.
Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетида ташкил этилган “Самарқанд археология мактаби” халқаро ёзги мактаби дастурига мувофиқ Италиянинг Болоня университети профессор ўқитувчилари, докторант, магистрант ва талабалари иштирокида Самарқанд вилоятидаги Кофирқалъа ёдгорлигида ўқув машғулоти ташкил этилди.
Машғулот аввалида “Самарқанд археология мактаби” халқаро ёзги мактаби фаолиятининг мақсади, келажак истиқболи юзасидан Болоня университети профессори С.Мантелини, тарих факултети илмий ва халқаро ишлар бўйича декан ўринбосари Т.Махмудов, археология кафедраси ўқитувчиси М.Бердиқуловлар ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
Шундан сўнг Болоня университети профессори Ф.Агнесе халқаро ёзги мактабнинг 40 дан зиёд ёш тадқиқотчиларга “Зарафшон воҳаси ҳудудининг ўрта асрлар даври ёдгорликларини ўрганиш” мавзусида маъруза ўқиди. Маъруза қизғин саволлар, мунозаралар билан тингловчиларда катта таъсурот уйғотди.
Маълумот учун “Самарқанд археология мактаби” машғулотлари жорий йилнинг 8-июн кунигача давом этиши режалаштирилган бўлиб, ўқув машғулотларини Самарқанд давлат университети ҳамда Болоня унивэрситетининг етакчи олимлари ҳамда ёш тадқиқотчилар олиб боришади.
Самарқанда давлат университети
Ахборот хизмати